Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
26 феврал 2024 5114 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Акмал Рўзиқулович Жуманазаров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бугун, 26 февраль куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълум бўлишича, шу муносабат билан Акмал Жуманазаров Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Жуманазаров бунгача Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг бошлиғи, 2023 йилнинг февралидан буён Энергетика вазирининг электр энергетикаси ва кўмир саноати масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Маълумот учун, Техник тартибга солиш агентлиги Президентнинг 2021 йилнинг 2 июнидаги тегишли фармонига асосан Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги негизида ташкил этилган. У техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология соҳаларида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август