Техасда ниқоб тақишга мажбурлаганлар 1000 доллар жаримага тортилади
Олам
−
20 Май 2021
2782АҚШнинг Техас штати губернатори Грег Эбботт келгуси ойдан бошлаб штатдаги барча давлат мактабларида ниқоб тақиш мажбуриятини бекор қилди. Бу ҳақда “The Texas Tribune” нашри хабар бермоқда.
Мактабларда янги қоидалар аксарият ўқувчилар учун ўқув йили тугагандан сўнг кучга киради. Масалан, Далласда 27 май куни, Хюстонда 11 июнь куни бошланади.
Бундан ташқари, эртага, 21 май кундан ходимларидан ниқоб тақишни талаб қилган ташкилотларга 1000 АҚШ доллари ҳисобида жарима белгиланади. Фармон давлат шифохоналари, Жиноят ишлари бўйича суд департаменти, Техаснинг балоғатга етмаган болалар ишлари бўйича суди, шунингдек, қамоқхоналарга тегишли эмас.
Бундан аввалроқ ҳам Техас губернатори штатда тиббий ниқоб тақишни мажбурий равишда бекор қилганди. АҚШ Президенти Жо Байден уни бу қарори учун танқид қилиб, Абботнинг қарорини “неандертал одамдек фикрлаш”, деб атаганди.
Ҳозирга қадар Техас аҳолисининг 30 фоизи вакцина олган, болаларнинг аксарияти эмланмаган.
Маълумот учун, жорий йил май ойининг бошларида Американинг Флорида ва Жанубий Каролина штатлари ниқоб тақиш талабларини бекор қилганди.
Моҳинур Маматова
LiveБарчаси