Тегишли малакага эга бўлмай туриб фаолият юритган психологларга жавобгарлик белгиланмоқда 

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси психологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш бўйича қонунларда белгиланган чекловларга риоя этмаган ҳолда психологик ёрдам кўрсатганлик учун жавобгарликни белгиловчи алоҳида модда билан тўлдирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан аҳолига психологик ёрдам кўрсатишнинг асосий принциплари, вазифалари, турлари, шакллари, стандартлари аниқ белгиланмоқда. Шунингдек, психологик ёрдам кўрсатиш соҳаси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бепул психологик ёрдам кўрсатиладиган шахслар тоифалари, таълим ташкилотларида психологик ёрдам кўрсатиш, ушбу соҳада тадқиқот ва илмий тажрибалар ўтказиш масалалари, психологик ёрдам кўрсатишни рад этиш ёки тўхтатиш асослари назарда тутилмоқда. Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги профессионал ассоциациялар фаолиятининг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.

Қонун лойиҳасида психология йўналишидан бошқа олий маълумотга эга бўлган шахслар хусусий тартибда психологик ёрдам кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишдан аввал психология мутахассислиги учун қайта тайёрловдан ўтиши кераклиги белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

психолог

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг