ТДСИ ва Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси ўртасидаги ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Жамият 1386
image

Бугунги кунда Ҳукумат қарорларининг ижроси юзасидан Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан  республика соғлиқни сақлаш тизими олдига мазкур соҳани модернизация қилиш, аҳолига жаҳон стандартлари талабларига мувофиқ тиббий ёрдам  кўрсатиш самарадорлигини ошириш, янги даволаш стандартларини жорий этишни ривожлантириш вазифаси юклатилган.

Модернизациялаш жараёнларини таълим ва фан соҳасидаги амалий фаол халқаро ҳамкорлик ҳамда уни амалиётга жорий қилишни интеграциясиз  амалга ошириб бўлмайди.

Тошкент давлат стоматология институти  ҳам таълим ва фан соҳасида жаҳон талабларига мос равишда юқори малакали ва рақобатбардош тиббиёт кадрларини тайёрлаш мақсадида бир қатор  муҳим қадамларни қўйди. Халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, амалий кўникмаларни шакллантириш, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш устувор вазифадир.

Хусусан, таълим жараёнини халқаро олий таълим муассасалари билан интеграциялаш имконини берадиган кредит-модулли ўқитиш тизими  амалга оширилмоқда.

Маърузалар ва семинарлар ўтказиш учун институтнинг ихтисослашган бўлимлари ўқитувчилари сифатида 25 дан ортиқ хорижий мутахассислар  жалб қилинган.

Ушбу йўналишда Тошкент давлат стоматология институтига Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси делегацияси ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан мақсад: Хамкорликни янада ривожлантириш,  институтда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан амалиётда танишишдир. 

Мулоқот мобайнида Соғлиқни сақлашда кадрларни тайёрлаш, инновацион ва илғор тажриба алмашиниш, шунингдек, илмий-тадқиқот масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясининг биринчи проректори, профессор М.М.Эциркепов раҳбарлигидаги делегация томонидан, стоматология ва фармация йўналишидаги ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш, илмий ва клиник ишлар, магистратура ва докторантура фаолиятига боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди. 

Ўзаро ҳамкорликни янада давом эттириш, алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга келишиб олинди.

 

Тошкент давлат стоматология институти матбуот хизмати

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 3.5
t
×