ТДПУ энди вазирликка молиявий қарам бўлмайди

Жамият

image

2023 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида университетнинг педагогика таълим йўналишларига қабул жараёнлари икки босқичда — дастлабки имтиҳон  ва кириш тест синовлари орқали амалга оширилади. 

Бунда:

•  дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади;
•  дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади;
•  кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.

2024 йил 1 январга қадар:

•  Университет фаолиятида “Олий таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизимини тўлиқ жорий этилади;
•  Университетнинг илмий журналини Scopus, Web of Science ёки бошқа халқаро маълумотлар базаларига киритилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг