ТДИУга 15 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Жамият 3065
image
-

Фуқарони 15 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро Л.З.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишга ишонтирган.

Бунинг эвазига 15 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 81
Рейтинг: 3.1
t
×