Тажимуратов суд залига Қуръони Карим келтирилишини сўради
3-саҳифа
−
28 Ноябрь 2022
24164Жорий йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган норозилик намойишлар бўйича Бухоро вилояти судида бошланган суд мажлиси давом этмоқда.
Айблов хулосасига кўра Нукус шаҳридаги тартибсизликлар натижасида 6 млрд 681 млн 247 минг 508 сўм моддий зарар етказилган.
Қайд этилишича, судланувчилар томонидан келтирилган илтимосномаларнинг аксарияти суд томонидан қаноатлантирилмоқда.
Суд мажлисида айбланувчи Даулетмурат Тажимуратов бир нечта илтимос билан мурожаат қилди.
Хусусан, Тажимуратов суддан ҳимоячиси билан гаплашиб олиш учун имконият беришни сўради, бу илтимоснома суд тарафидан қаноатлантирилди ва судланувчи ва ҳимоячиси гаплашиб олиш учун имконият берилди
У, шунингдек, содир этилган ҳолатга гувоҳ бўлган фуқароларни ҳам суд ишига таклиф қилинишини сўради. Унинг бу илтимоси инобатга олинди ва асосий гувоҳлар сўроқ қилингач, қўшимча гувоҳлар сўроқ қилиниши белгиланди.
Шунингдек, Тажимуратов “қалбининг тозалигини исботлаш учун” Қуръони Каримни келтиришни сўради. Cуд бу каби юридик механизм қонунчиликда мавжуд эмаслиги сабаб айбланувчининг сўровтни рад этган.
Суд мажлисида судланувчи Тажимуратов ўзининг укасини унинг ҳимоячиси сифатида суд жараёнида иштирок этишини сўраб, судга илтимоснома киритди. Суд маслаҳатга кириб, ушбу илтимосномани қаноатлантириш ҳақида ажрим чиқарди
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь