Тайванда зилзила бўлди
Олам
−
16 Август
2902Бугун, 16 август куни Тайваннинг шарқий қирғоқларида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “First Pos” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 7:35 да Хуалянь шаҳри яқинида 15 километр чуқурликда содир бўлган. Орол ҳудуди марказий об-ҳаво бошқармаси дастлаб зилзила магнитудаси 6,3 ни ташкил қилганини маълум қилган. Ҳукумат мобил алоқа воситаларига ваҳима қилмаслик ва хавфсизлик чоралари ҳақида огоҳлантирувчи сигнал юборган.
Тайвань миллий ёнғин агентлигига кўра, орол иккита тектоник плиталар орасида жойлашган ва шу сабабли тез-тез зилзилаларни бошдан кечиради.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15 август куни ҳам Тайваннинг шимоли-шарқий минтақасида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь