Тайвань уйига “бўрилар”ни таклиф қиляпти – Хитой
Олам
−
27 Апрель 2023
12371Бугун, 27 апрель куни Хитой Тайванни келаси ҳафтада бўладиган АҚШ мудофаа саноати форумини ўтказиш орқали уйига “бўриларни” таклиф қилаётганини, шунингдек, АҚШ ҳарбий-саноат мажмуаси фойдаси учун уруш экспорт қилишга интилаётганини айтди. Бу ҳақда Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тан Кефейга таяниб, “Reuters” хабар берди.
Айтиш жоизки, Америка Қўшма Штатлари расмий дипломатик алоқалари йўқлигига қарамай, Хитой томонидан даъво қилинган Тайваннинг энг муҳим қурол етказиб берувчиси ҳисобланади. Бу мавзу Пекин ва Вашингтон ўртасида тез-тез кескинлик манбаи саналади.
АҚШ-Тайвань ишбилармонлик кенгаши Тайвань ташқи савдони ривожлантириш кенгаши билан биргаликда келгуси ҳафтада Тайпейда Тайвань-АҚШ мудофаа саноати форумига мезбонлик қилади ва ҳамкорликни муҳокама қилиш учун АҚШ ва Тайвань компанияларини бирлаштиради.
"Қўшма Штатларнинг бу "ҳарбий-саноат мажмуалари" ҳар доим бутун дунё бўйлаб қурол сотиш, урушлар экспорт қилиш ва кутилмаган фойда олишга интилган. Демократик прогрессив партия маъмурларининг бўриларни уйга олиб кириш амалиёти жирканчдир ва тайванлик ватандошлар учун фақат чуқур фалокат келтиради", дейди Тан Кефей Тайваннинг ҳукмрон партиясига ишора қилиб.