Тайвань 200 кундан буён коронавирус билан “юзлашмаяпти”. Бунинг сири нимада?
Олам
−
30 Октябрь 2020
8185Тайванда 200 кундан кўп вақт мобайнида бирорта одам коронавирусга чалинмади.
Бундай натижага эришиш учун орол маъмуриятига тезкор чоралар ва карантинни таъминлашда технологиялардан фойдаланиш ёрдам берган.
Осиёнинг бошқа минтақаларидан келган 20 га яқин кишида коронавирус аниқланган. Лекин улар ортларига қайтариб юборилган.
Тайвань эпидемиянинг бошидаёқ коронавирус тарқалишига қарши қаттиқ чоралар кўрган. Расмийлар бутун аҳолини ниқоб тақишга мажбур қилган. Жорий йил бошидан чегаралар ёпилган.
Натижада, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ атиги 554 та ҳолат аниқланган. 514 киши соғайган. 7 нафар бемор вафот этган.
Мутахассислар 23 миллиондан зиёд аҳолиси бўлган орол пандемия билан дунёдаги ҳар қандай мамлакатдан яхшироқ курашган бўлиши мумкин, деган фикрда.
Маълумот учун, 2003 йилда тарқалган SARS вируси бошқа мамлакатларга қараганда Тайванга кўпроқ таъсир қилган. Ўшанда мамлакатда юзлаб одамлар SARS вирусини юқтирган. 70 нафардан кўп бемор вафот этган.
Дунёда коронавирусга чалинганлар 45 миллиондан ошди. 1 миллиондан ортиқ бемор вирус қурбони бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь