Тайсон ва Жонс жангдан қанча пул ишлаб олди? 

Спорт

image

Америкалик афсонавий боксчилар Майк Тайсон ва Рой Жонс 28 ноябрь (Тошкент вақти билан 29 ноябрь куни эрталаб) куни бўлиб ўтган жангдан қанча пул ишлашгани маълум бўлди.

Журналист Жед Гудманнинг сўзларига кўра, 54 ёшли Тайсон ва 51 ёшли Жонс жанг учун 1 миллион доллардан пул ишлаб олган. Бу кафолатланган гонорар бўлиб, яъни пуллик трансляция ва реклама савдосидан ташқари гонорар ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг махсус регламентга мувофиқ ўтказилди: икки дақиқадан саккиз раунд. 

Жанг тўлиқ саккиз раунд давом этди, боксчилар эса ҳакамларнинг қароридан норози бўлишди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖОНС ТАЙСОН

Баҳолаганлар

914

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг