Тайсон ва Жонс. Кимнинг вазни оғирроқ келди?
Спорт
−
28 Ноябрь 2020
9860АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ва бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс ўртасидаги кўргазмали жанг олдидан вазн ўлчаш маросими ўтказилди.
Жонснинг вазни 95,2 кг чиқди. Тайсон эса ундан оғирроқ тош босди ва унинг вазни 99,8 кг чиқди.
Шунингдек, афсонавий боксчилар ўртасида нигоҳлар тўқнашуви ҳам бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Рой Жонс ва Майк Тайсон ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 29 ноябрь тонгида бўлиб ўтади. Жанг тахминан соат 07:00 ларда бошланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Тайсон 2005 йилдан бери жанг қилмаяпти. Унинг ҳисобида 58 та жанг бор, шулардан 50 тасида ғалаба қозонган. Жонс эса сўнгги марта рингга 2018 йилда чиққан. Фаолияти давомида у 66 бор ғалабага эришган, тўққизта жангда мағлуб бўлган.
LiveБарчаси