Тайсон: “Онамнинг ўлими фаолиятимдаги энг яхши воқеалардан бири бўлган”
Спорт
−
23 Февраль 2022
24591Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон онаси Лорна Мей Смитнинг вафотини ёдга олиб, бу ҳаётида содир бўлган энг яхши воқеалардан бири эканини қайд этди.
Лорна Мей Смит 1982 йилда, Майк 16 ёшлигида, вафот этган.
“Карьерани ривожлантириш нуқтаи назаридан, мен билан содир бўлган энг яхши воқеалардан бири онамнинг вафоти бўлди. Гап шундаки, онам менга боладек ғамхўрлик қилган.
Агар унинг ўлими бўлмаганида мен ҳеч қачон кўчада жанг қилишни бошламаган ва қаршилик кўрсатишни ўрганмаган бўлардим”, дейди Тайсон.
Маълумот учун, Майк 1985 йилдан профессионал боксга ўтган ва WBC (Халқаро бокс комитети) таснифи бўйича оғир вазнлилар орасида энг ёш жаҳон чемпиони бўлган (1986). Тайсон ҳар бир учрашувни муддатидан олдин — нокаут билан якунлагани туфайли “Iron Mike” (“Темир Майк”) тахаллусини олди.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси