Тайсон Фьюри боксга қайтишини маълум қилди

Спорт

image

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони британиялик Тайсон Фьюри боксга қайтишини эълон қилди. У бу ҳақда ўзининг Тwitter'даги расмий саҳифасида хабар қилган.

Британиялик спортчи боксга қайтиш иштиёқини Дерек Чисорага қарши трилогия ўтказиш истаги билан изоҳлаган. Шунингдек, “лўлилар қироли”нинг қайтишига мураббийи ҳам сабабчи бўлган. Айни пайтда Тайсон Чисора билан жангга тайёргарлик кўрмоқда.

“Мен боксга қайтишга қарор қилдим. Чунки тарихга иккита трилогияда қатнашган жангчи сифатида киришни истайман. Мен Деонтей Уайлдер билан учта жанг ўтказиб бўлдим. Энди Дерек Чисора билан трилогияда қатнашиб, биринчи оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлмоқчиман. Мен ҳар доим фаолиятим охирида Чисора билан жанг қилишимни айтганман ва бу орқали биз яна барча рекордларни янгиламоқчимиз.Мен Айзек Лоуни мураббий сифатида танладим. Чунки у Питер Фюри билан ишлаганимда биз билан бирга эди. Биз ҳар доим жуда яхши ҳамкорлик қилганмиз ва катта жангларга рози бўламиз”, деган Фьюри.

Маълумот учун, британиялик боксчи 2021 йилнинг октябрь ойида Деонтей Уайлдерни мағлубиятга учратганидан сўнг, фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди. 

Фьюри Дрек Чисорага қарши 2011 ва 2014 йилларда иккита жанг ўтказган. Иккита жанг ҳам “лўлилар қироли”нинг фойдасига якун топган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг