ТАТУда янги магистратура йўналиши очилди

Жамият

image

Жорий ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида магистрантлар учун янги йўналиш очилди.

Тошкент ахборот технологиялари университетида Эрасмус+ дастури доирасида амалга оширилаётган “Рақамли қишлоқ хўжалиги учун янги ва инновацион курслар - NICoPA” лойиҳа асосида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб “Геоахборот тизимлари ва технологиялари” магистратура йўналиши очилди. Бу ҳақда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу йўналишдаги бўлажак магистрантлар Европанинг нуфузли университетлари (Technical university of Berlin, Agricultural university Plovdiv, Czech university of Life sciences Prague) билан ҳамкорликда тайёрланган ўқув режа асосида таълим олишади. 

Бунда Геоахборот тизимлари, Масофадан зондлаш технологиялари ва иловалари, SENTINEL-1-2-3 тасвирлари билан ишлаш, Компютер кўриши, Геопортал, геохизмат, геотаҳлил тизимлари учун веб технологиялар, Рақамли қишлоқ хўжалиги асослари, Геоахборот тизимларида сунъий интеллект ва бошқа шу каби мутахассислик фанлари асосида замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг