“Ташморе”нинг юзаси музлаб қолди

Жамият

image

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда юзага келган совуқ об-ҳаво шароити туфайли Тошкент вилоятида жойлашган Туябўғиз сув омборининг (Тошкент денгизи) юзаси музлаб қолди. Оқибатда эшкак эшувчилар сувда машғулот олиб бора олмаяпти. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, спортчилар машғулотларни тренажёр залида давом эттирмоқда. Айни дамда ушбу базада академик эшкак эшувчиларнинг тўлиқ таркиби, шунингдек, байдарка ва каноэчиларнинг маълум қисми машғулот олиб бормоқда.

Маълумот учун, Туябўғиз сув омбори(Тошкент денгизи) Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида барпо этилган гидротехника иншооти ҳисобланади. У 1962 йилда қурилган. Умумий ҳажми 250 млн метр куб, фойдали ҳажми эса, 224 млн метр куб. Ўртача чуқурлиги 12,5 метрни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг