“ТашМИ”га 7 минг долларга ўқишга киритиб қўйишни айтган ўқув маркази раҳбари ушланди
3-саҳифа
−
28 Июнь 2021
6724Самарқанд вилоятида 7 минг доллар эвазига Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқув маркази раҳбари қўлга олинди.Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 26 июнь куни Самарқанд вилоят ИИБга, Р.Ш. ва М.М.лар ариза билан мурожаат қилиб, унда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи “Ҳасан” ва “Акмал” исмли шахслар Р.Ш.ни Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 7 минг АҚШ доллари сўраётганини айтган ва уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Самарқанд шаҳридаги хусусий ўқув маркази раҳбари Б.А. хизмат хонасида ариза муаллифи Р.Ш. ва М.М.лардан 7 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни олган вақт ашёвий далиллар билан ушланган. Кўрилган чоралар натижасида унинг жиноий шериги Э.Х. ҳам қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 26 июнь куни Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси