Тошкент бизнес соҳаси ихлосмандларини форумга чорлайди

Бизнес

770x500

Бугунги дунёда халқаро тижорат ва давлатлараро ҳамкорлик мамлакатлар тараққиётининг бош омилидир. Боиси, мазкур жараёнлар мамлакатга қўшимча меҳнат ресурсларини ва шу билан бирга ривожланиш имкониятларини тақдим этади. Дунёнинг илғор давлатлари мазкур сабабларни инобатга олган ҳолда йирик тижорат форумлари ва йиғинларини ташкил этиш ва бу орқали мамлакатнинг бизнес салоҳиятини оширишга ҳаракат қиладилар.

Шу кўринишдаги тадбирлардан бири жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари пойтахт Тошкентнинг “Humo Arena” муз саройида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Режалаштирилган кенг форматдаги TASHKENT GLOBAL FORUM икки кун давомида соат 9:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтиши белгиланган.

Халқаро бизнес форумларнинг яна бир муҳим томонларидан бири шуки, мазкур тадбирлар дунёнинг етакчи бизнес доираларини жалб этади. Тошкент халқаро бизнес форумида ҳам 5 тадан 7 тагача маҳаллий ва халқаро бизнес спикерлар ва тадбиркорлар ўз нутқлари билан чиқиш қилади.

Режадаги форумнинг асосий меҳмон спикери таниқли америкалик Жордан Белфорт. Мазкур юқори даражали меҳмон халқаро сотув эксперти сифатида фаолият юритади. Мамлакатимизнинг етакчи тижорат доиралари учун Жордан Белфорт билан юзма-юз мулоқот йирик ҳодиса бўлиши кутилмоқда,

Шу билан бирга, бизнеснинг турли соҳаларини ўз ичига қамраб олган форумда россиялик энг тажрибали маркетологлардан бири, соҳада  30 йиллик тажрибага эга бўлган халқаро маркетолог Игорь Манн иштирок этиши ҳам режалаштирилган. Маҳаллий спикерлардан эса  Хуршид Тўраев иштироки белгиланган. Форумнинг бир қисми бўлиши кутилаётган бошқа спикерларнинг номлари эса форум аввалида эълон қилинади.

Ўз навбатида, TASHKENT GLOBAL FORUM тадбиркорлар ва бизнесга қизиқувчилар, бизнесини ривожлантиришни истайдиган инсонлар, юқори тажрибали менежерлар, компания раҳбарлари, маркетологлар, сотув бўлими бошлиқлари учун эсда қоларли ўқув платформаси ва шу билан бирга уларнинг режалари учун муваффақият омили бўлиб хизмат қилиши кутиляпти

Азим пойтахт мезбонлик қилаётган форумнинг асосий фойдалари networking, сотув бўйича тажриба ва кейслар, маркетинг кўриншлари, шунингдек, networking зоналар борасидаги билимлар ва амалиёт ютуқлар улашишдадир. 

Айтиб ўтиш керакки, жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Ўзбекистонда мамлакат миқёсидаги энг катта бизнес форум – MEGATRENING 2022 ҳам  ташкил этилган эди ва бизнес оламида йирик ҳодисалардан бирига айланиб улгурди. 

Навбатдаги йирик форум ўз қизиқувчилари учун катта имкониятлар ва ниҳоятда қизиқарли тадбирларни ҳадя этади. Зеро, илғор тараққий этаётган мамлакат иқтисодиёти учун тиргак бўладиган тадбиркорлик қатламини қўллаб-қувватлаш ва руҳлантириш учун бу каби жараёнлар ниҳоятда муҳимдир. Сиз ҳам ушбу воқеликнинг бир қисмига айланинг. Бизнес ва тадбиркорликка қизиқувчиларни TASHKENT GLOBAL FORUM’га чорлаб қоламиз.

TASHKENT GLOBAL FORUM’да иштирок этиш учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг.

Тел: +998 78 122 22 22

Tgforum.uz

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг