“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми коронавирус сабаб қолдирилди
Жамият
−
10 Март 2020
4253Жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми кейинга қолдирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га хабар бермоқда.
“Бундай қарор Форум қатнашчилари, шу жумладан хорижий меҳмонлар ва юртимиз фуқаролари орасида Коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.
Ташкилий қўмита илгари рўйхатдан ўтган шахсларни Форум қолдирилгани ҳақида хабардор қилиш бўйича ишларни ташкиллаштиради, шунингдек, Форумнинг ўтказиладиган аниқ саналарини қўшимча равишда кейинроқ эълон қилади.
Эътибор беринг! Форумнинг кейинга қолдирилиши илгари эълон қилинган “Энг яхши юридик хизмат”, “Энг яхши адвокатлик тузилмаси” республика танловлари ўтказилишига таъсир кўрсатмайди.
Форум ҳақида батафсил маълумотларни сайти ёки (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали олиш мумкин", дейилади хабарда.
LiveБарчаси