“Tashkent City” боғи сотилади

Жамият

−

image

Тошкент шаҳри марказида жойлашган “Tashkent City” боғи сотилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарор билан оммавий савдолар орқали сотиладиган 1501 та кўчмас мулк объектлари рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга “Tashkent City” боғи ҳам киритилган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 апрелдан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан бўш турган давлат объекти ёки ерлар аниқланиб:

•  2 000 квадрат метргача объектлар – ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқарилади;

•  қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар – “Yerelektron” тизими орқали юборилган онлайн-буюртманома 3 кунда тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилади ва ижобий хулоса бўлганда, 2 ҳафтада онлайн-аукционга чиқарилади.

Бундан ташқари, вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг, 3 ойдан кўп фойдаланилмасдан бўш турган объектлар уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

433

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг