“TASHKENT BOOK FEST – 2019” кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади

Жамият

image

Бугун, 2 октябрь куни пойтахт Тошкентда “TASHKENT BOOK FEST – 2019” — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади. 

Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу йирик маданий тадбирда етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия каби давлатлардан 16 та нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистондаги элчихона ва хорижий компаниялар, хусусан, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази, Хитой Халқ Республикаси элчихонаси, Корея Республикаси элчихонаси, Тошкент шаҳридаги Гёте институти вакиллари ҳам кўргазма-ярмарка иштирокчилари қаторидан ўрин олишган. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги 30дан ортиқ давлат ва хусусий нашриёт ҳамда китоб савдо ташкилотлари ҳам маҳсулотларини намойиш этмоқдалар. 

Кўргазма доирасида қизиқарли китоблар тақдимотлари, мушоиралар, интелектуал ўйинлар, адиблар билан ижодий учрашувлар, адабий викториналар, давра суҳбатлари ҳамда маҳорат дарслари ташкил этиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

TASHKENT BOOK FEST – 2019

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар