Ташқи рекламани жойлаштиришга оид янги талаблар жорий қилинади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрирдаи лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритлагн. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ўринбосари Аъзам Қурбонов маълум қилди.

Янги таҳрирда тайёрланган “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг асосий жиҳатлари қуйидагилардан иборат:

1. Қонун нормаларини қўллашда ноаниқликларга олиб келган айрим тушунчаларга аниқлик киритилмоқда ва янги тушунчалар қўшилмоқда (“ахлоқсиз реклама”, “уйғунлаштирилган реклама”, “хомийлик рекламаси” ва бошқалар).

2. Реклама соҳасини тартибга солиш бўйича Ҳукумат, ваколатли давлат органи ва нодавлат ташкилотларнинг ваколатлари белгиланмоқда.

3. Телевидение, радио, босма оммавий ахборот воситалари ва телекоммуникация, жумладан мобил алоқа тармоқларида реклама жойлаштириш тартиби такомиллаштирилмоқда, хусусан:

•    телерадиоташкилотлар учун реклама жойлаштиришга ажратилган вақт ҳар бир соатига амалдаги 10 фоиздан 20 фоизга узайтирилмоқда ва бошқа талаблар либераллаштирилмоқда;

•    телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш чоғида рекламани тарқатишга фақат абонентнинг олдиндан розилиги бўлсагина йўл қўйилиши белгиланмоқда.

4. Рағбатлантирувчи акцияларни ташкил этиш ва ўтказишга ҳамда уларни рекламасига доир аниқ тартиб ўрнатилмоқда;

5. Ташқи рекламани жойлаштиришга оид талабларни белгиловчи 4 та моддадан иборат алоҳида боб киритилмоқда.

6. Электрон тижоратда маҳсулот рекламаси, интернет жаҳон ахборот тармоғи воситасида тарқатиладиган рекламани тартибга солувчи янги талаблар киритилмоқда.

7. Дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар, энергетик ичимликлар, халқ табобати маҳсулотлари рекламасига доир талаблар такомиллаштирилмоқда.

8. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан суд тартибида қўлланиладиган молиявий санкциялар ўрнатилмоқда. 

Мазкур қонун лойиҳасининг мақсади:

•    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рекламани ишлаб чиқариш, тарқатиш, жойлаштириш ва фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш;

•    тадбиркорлик ва истеъмол маданиятини такомиллаштириш;

•    маҳсулотнинг хусусияти, тайёрланиш усули ва жойи, истеъмол хусусиятлари, сифати ва бошқа тавсифлари, уни реализация қилиш шартларига кўра истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ маълумотларни реклама воситасида тарқатилишининг олдини олиш;

•    жисмоний ва юридик шахсларни, жумладан вояга етмаганларни номувофиқ рекламадан ҳимоя қилиш;

•    реклама фаолияти ва реклама бозорини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг