Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди

Жамият 3659
image

Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.

Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов 1974 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

2016 – 2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган. Маматхонов 2018 йилдан то шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Муҳаммадзокир Маматхонов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли буйруғи билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 3
t
×