Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги бошлиқ тайинланди
Жамият
−
05 Апрель 2023
5656Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг тегишли буйруғи билан Жаҳонгир Исомиддинович Хидайхўжаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.
У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган.
Маълумот учун, Жаҳонгир Хидайхўжаев 1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
Эслатиб ўтамиз, агентлик собиқ бошлиғи Афзал Эрматовга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айб эълон қилиниб, ҳибсга олинган эди.
LiveБарчаси