Ташқи қарз лимитини 5 млрд долларгача ошириш таклиф қилинди

Жамият

image

2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда. Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тегишли қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилди.

Ҳужжатгабилан “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда:

16-моддадаги “4 млрд. АҚШ доллари” деган сўзларни “5 млрд. АҚШ доллари” деган сўзлар билан алмаштириш.

Қонуннинг амалдаги таҳририда 16-модда қуйидагича:

“2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 4 млрд. АҚШ доллари миқдорида белгилансин”.

Қонун 3-иловасининг II бўлими (2020 йил учун давлат мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози ҳамда уларнинг харажатлари) қуйидаги таҳрирда баён этиш:

Таъкидлаш жоизки, бу таклиф Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари амалда кўзланган 5,115 трлн сўмдан 4,368 трлн сўмга қисқарганини ва харажатлари эса 5,115 трлн сўмдан 18,438 трлн сўмгача кўпайганини билдиради.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнозига ҳамда уларнинг харажатларига ушбу Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартишлар киритади.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банкидан олган қарзи 1 млрд доллардан ошгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Мақола муаллифи

Теглар

қарз бюджет

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made