Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирига биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирли Матбуот хизмати хабар берди. 

Кеча, 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов иштирокида Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган. 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-420-сон қарори билан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Фурқат Сидиқовни таништирган. 

Фурқат Сидиқов бунгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-421-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган Баҳром Аълоев ҳам таништирилган. 

Аълоев бунгача Ўзбекистон Республикасининг Кувайтдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг