Ташиев қўшни давлатлар билан баҳслашадиган нарса қолмаганини айтди

Олам

image

Қирғизистоннинг қўшни давлатлар билан чегараларида оғир қуроллар энди жойлаштирилмайди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Чўн-Олай туманидаги “Қорамиқ” постида сўзлаган нутқида маълум қилди.

Ташиевга кўра, қўшни давлатлар билан ер масаласи тўлиқ ҳал бўлган.

“Энди баҳсли ҳудудлар қолмади. Ҳатто қуролли тўқнашувлар ҳам бўлди. Қанчадан-қанча қаҳрамонларимиз – чегарамизни, еримизни қўриқлаган чегарачилар ҳалок бўлди? Умид қиламанки, ҳозир бундай тўқнашувлар бўлмайди, чунки баҳслашадиган нарса йўқ”, деди у.

Шунингдек, у чегара сиёсатидаги ўзгаришлар муносабати билан расмийлар ўқотар қуроллардан фойдаланиш қоидалари ва қуролли бўлинмалар сонини қайта кўриб чиқаётганини таъкидлади.

“Чегарачилар бундан буён оғир қурол ва оғир техникалардан фойдаланмайди. Буларнинг барчасини қўшни давлатлар билан келишилган ҳолда олиб ташлаймиз. Хизматда фақат енгил қуроллар қолади”, деди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари ва чегарачилар енгиллаштирилган хизмат режимига ўтаётганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарада доимий чегара ўрнатиш зарурати тез орада йўқолиши мумкинлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Қамчибек Ташиев Чўн-Олай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг