Ташиев Қирғизистон футбол иттифоқи раҳбари бўлди
Спорт
−
20 Февраль
3767Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Қирғизистон футбол иттифоқи президенти этиб сайланди. Бу ҳақда мамлакат футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.
“Қирғизистон футболини ҳозирги ҳолатида қабул қиламан. Менимча, ҳал қилиниши керак бўлган учта муаммо бор. Биринчиси, футбол инфратузилмасини ривожлантириш. Бу асосий мақсад бўлиши керак. Ўш, Жалолобод ва Бишкекда саноқли стадионларимиз бор. Ҳар бир шаҳар ва ҳар бир вилоятда яқин ойларда футбол стадионлари бўлиши керак. Ҳар бир қишлоқда футбол майдончалари қурилади. Яқин келажакда Қирғизистон футбол мамлакатига айланади”, дейди Ташиев.
Унинг сўзларига кўра, ҳал қилиниши керак бўлган қолган иккита асосий вазифа барча шаҳарларда футбол академияларини қуриш орқали болалар ва ўсмирлар футболини кучайтириш, шунингдек, Қирғизистон клубларига кучли футболчиларни таклиф этиш орқали ички чемпионатни мустаҳкамлашдан иборат.
Шу билан бирга, федерациянинг янги раҳбари бошқа соҳаларда фаолият юритса ҳам футболни яхши кўришини таъкидлади.
Ташиев унинг қўл остида терма жамоага ўйинчиларни танлаш тизими ўзгаришини айтди.
Унга кўра, миллий терма жамоага Европада рақобатлашаётган қирғизистонлик ёшлар жалб этилади.
Шунингдек, Ташиев “Барселона” тизимида ўйнаётган ўғли терма жамоага жалб қилинадими, деган саволга жавоб бериб, бу масалани терма жамоа мураббийи ҳал қилишини айтиб ўтди.
Қайд этиш жоиз, Ташиев бу лавозимда Қирғизистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги муваффақиятсиз ўйини ортидан истеъфога чиқарилган Медер Сидиқов ўрнини эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь