“Ташаббусли бюджет”: фуқаролар нималарга маблағ ажратишни таклиф қиляпти?
Жамият
−
21 Август 2021
5014Молия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига фуқаролардан жами 41 125 та таклифлар келиб тушган. Бу ҳақда Молия вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таклифларнинг энг кўпи 13 853 таси ички йўлларни таъмирлаш, 6 798 таси таклиф умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, 5 649 та таклиф кўчаларни ёритиш тизими, 4 424 та таклиф ичимлик суви таъминотини яхшилаш билан боғлиқ муаммоларни ташкил этган.
Ҳозирда ташаббусли бюджет жараёнининг 3-босқич яъни овоз бериш жараёни ўтказиляпти. Фуқаролар жорий йилнинг 2 сентябрига қадар ўзларини қизиқтирган таклифларга овоз беришлари мумкин бўлади.
Ҳар бир шахс фақатгина бир маротаба овоз бериш хуқуқига эга бўлади. Бугунги кунга келиб фуқаролар томонидан 100 мингдан ортиқ овозлар берилди. Бу бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятига (20 446) тўғри келса, энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятига (1 962) тўғри келмоқда.
Шу билан бирга, фуқароларга овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этишларига имконият яратиш мақсадида 3 хил кўринишда овоз бериш шакли тадбиқ этилган бўлиб, жумладан фуқаролар порталдан рўйхатдан ўтган ҳолда, SMS-қисқа хабар орқали, офлайн кўринишда ўз овозларини беришлари мумкин.
Бугунги кунга келиб жами келиб тушган овозларнинг қарийб 55 фоизи онлайн кўринишда, 45 фоизи SMS қисқа хабар орқали келиб тушган овозларни ташкил этмоқда. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, ҳар бир туман ва шаҳарда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва ушбу тадбирларни молиялашириш учун маблағ ажратилади.
Ташаббусли ёки партисипатор бюджетлаштириш — бу аҳолининг ташаббусларини ҳисобга олган ҳолда бюджет маблағларининг муайян бир қисмини сарфлаш бўйича уларнинг бевосита иштирокида қарорлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишини кузатиш амалиётидир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь