Тарвуз нархи рекорд даражада пастлади
Жамият
−
22 Июль
51934Марказий Осиё мамлакатларида, хусусан, Ўзбекистонда ҳам тарвуз нархи максимал даражада пастлади. Бу ҳақда “East Fruit” лойиҳаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондаги бозор расталарида тарвузнинг нархи 1 килограмм учун 8 центни ташкил этмоқда. Нархларнинг тушиши Ўзбекистонда тарвузга деярли талаб йўқлигининг асосий сабабларидан биридир. Жумладан, Ўзбекистон тарвузни Россияга экспорт қилиб келган. Аммо ҳозирда мамлакатнинг ўзида маҳсулот нархи пастлаган. Бу эса Ўзбекистондан келадиган тарвузга бўлган талабнинг пасайишига олиб келган.
“Ўзбекистондан Шарқий Европа ва Европа Иттифоқи мамлакатларига тарвуз экспорти жорий мавсумда анча сустлашган. Чунки, хусусан, Украина фермерлари оммавий йиғим-терим мавсуми бошланишидан олдин ҳам тарвузни ҳаддан ташқари кўп етиштирган, бу эса нархларнинг максимал тушишига олиб келган.
Қолаверса, Европа Иттифоқи мамлакатлари учун Ўзбекистондан олиб ўтишдан кўра, Украинада арзон тарвуз сотиб олиш фойдалироқ”, дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) сармоявий департаменти иқтисодчиси Андрей Ярмак.
Мева-сабзавот бизнеси бўйича халқаро эксперт Бахтиёр Абдувоҳидов Тожикистонда ҳам вазият шунга ўхшашлигини қайд этди.
“Фермерлар кичик тарвузларни ҳаммага текин тарқатмоқда, лекин катта тарвузларни ҳеч бўлмаганда бирон бир нархда сотиш мумкин", дейди эксперт.
LiveБарчаси