Тарвуз истеъмол қилиш кимларга мумкин эмас? 

Фойдали 23038
image

Тиббиёт фанлари доктори Ольга Шарапова “Доктор Питер” порталига берган интервьюсида бир кунда қанча миқдорда тарвуз ейиш мумкинлиги ва уни истеъмол қилиш тавсия қилинмайдиган касалликлар рўйхатини санаб ўтди. 

У тарвузда жуда кўп фойдали моддалар — А ва C, B6 витаминлар гуруҳи, фитонутриентлар, магний, кальций, натрий ва фосфор борлигини эслатган. Охирги макроэлемент организмдаги суюқлик захирасини тўлдиришга ва тана ҳароратини тартибга солишга ёрдам беришини ҳам таъкидлаган. 

Мутахассис, шунингдек, тарвуз нафақат ташналикни, балки очликни ҳам қондиришини айтган. Бундан ташқари, тарвуз юрак-қон томир тизими ва қон босимига ижобий таъсир кўрсатиши, организмдан шлакларни чиқариб ташлашига урғу берилган. 

Таъкидланишича, кўп фойдали хусусиятларига қарамай, баъзи касалликларда тарвузни жуда чекланган миқдорда истеъмол қилишга рухсат берилади. 

“Биз, шифокорлар, диарея, уролитиёз, атеросклероз, простата аденомаси билан оғриган одамларга тарвузни чекланган миқдорда истеъмол қилишни маслаҳат берамиз. Юрак-қон томир тизими касалликларида тарвуз истеъмол қилиш тавсия этилмайди”, деган Шарапова. 

Унинг таъкидлашича, тарвузни тушликкача ва кунига 200-300 грамм истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, тарвузни бошқа маҳсулотлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилмаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1139
Рейтинг: 3
Теглар
t
×