Тарихда илк марта Ўзбекистондан 4 таэквандочи Олимпиадага боради

Спорт 3770
image

Иордания пойтахти Амманда бўлиб ўтган таэквондо бўйича турнирда ўзбекистонлик спортчи Светлана Осипова Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси номидан таэквондо бўйича Олимпиада мусобақасида қатнашадиган спортчилар 4 нафар бўлди ва бу тарихий натижа. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, Светлана Осипова +67 кг вазн тоифасида рақиби филиппинлик Кёрсти Алорага қарши жанг қилиб 27:5 ҳисобида ғалабага эришган ва Олимпиада лицензиясини қўлга киритган.

Хабарга кўра, Токио-2020 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси сафида Осиповадан ташқари, шунингдек, Улуғбек Рашитов (-68 кг), Никита Рафалович (-82 кг), Нигора Турсунқулова (-67 кг) иштирок этади.

Маълумот учун, таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси номидан 2004 йилги Олимпиадада 2 нафар, 2008, 2012 ва 2016 йилги Олимпиада мусобақасида 3 нафар спортчи иштирок этган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 2.9
t
×