Тарихда илк бор Олимпия очилиши бир вақтнинг ўзида бир нечта жойда бўлади

Спорт

image

Кеча, 16 октябрь куни Италия ташкилий қўмитаси 2026 йилги Милан–Кортина қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими 6 февраль куни Миландаги машҳур “Сан-Сиро” стадионида, шунингдек, Кортина, Предаззо ва Ливигно майдонларида бир вақтнинг ўзида ўтказилишини эълон қилди. Бу Олимпия тарихида илк бор бир нечта жойда ўтказиладиган очилиш маросими бўлади. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар берди.

Милан–Кортина 2026 ўйинлари 6–22 февраль кунлари Италия шимолидаги Ломбардия ва Венето вилоятлари ҳамда Альто-Адидже ва Трентино автоном провинцияларида ўтказилади.

“Очилиш маросими бу ўйинларнинг руҳини белгиловчи ягона лаҳза”,  дейди Милан–Кортина қишки Олимпияда ташкилий қўмитаси бош директори Андреа Варниэр.

Ҳар бир мамлакат икки байроқдор билан иштирок этади ва улар турли жойларда пайдо бўлиши мумкин. Италия мезбон сифатида тўртта байроқдор икки эркак ва икки аёл билан чиқади. Олимпия машъаласи ҳам икки жойда ёқилади. Миландаги Арка ҳамда Кортинадаги Пиазза Дибона майдонларида.

Маросимда яқинда, 91 ёшида вафот этган машҳур итальян модельери Жоржо Арманига ҳурмат бажо келтирилади. Армани ўнлаб йиллар давомида Италия терма жамоаси учун Олимпия либосларини ишлаб чиққан ва Италия Миллий Олимпия қўмитаси собиқ президенти Жованни Малагонинг яқин дўсти бўлган.

“Бу маросим уйғунлик, гўзаллик, дизайн ва итальянча услуб ҳақида бўлади. Жоржио Армани хотирасига бағишлаб бир лаҳзалик миннатдорлик ва қарсаклар бўлади”, деди Малаго.

Маълумот учун, Олимпияда очилиш маросими “Интер” ва “Милан” клубларининг ҳозирги уй стадиони “Сан-Сиро”да ўтказилади. Стадионни бузиб, янги арена қуриш режалари мавжуд бўлса-да, ташкилотчилар бу тарихий мажмуанинг Олимпия очилишида мезбонлик қилиши рамзий аҳамият касб этишини таъкидлади.

Диёр Тошпўлатов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Италия Олимпия Сан-Сиро Милан–Кортина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг