Тарихда илк бор эркаклар жамоасига аёл мураббий тайинланади

Спорт

image

Англия аёллар терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси, аёллар ўртасида Евро-2022 ғолиби Жилл Луиза Скотт футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг, эркаклар жамоасига мураббийлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Собиқ футболчи Жилл Скотт 2022 йил 23 август куни футболчилик фаолиятини якунлаган. Шундан сўнг унга турли бренд ва телевидениелардан таклифлар келган. У эса жорий йил ёзда Австралия ва Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида эксперт бўлишни режалаштирганди. 

Кўп ўтмай Жилл Скотт қарорини ўзгартирди. У “Манчестер Сити” жамоаси мураббийи Пеп Гвардиоланинг бир неча машғулот жараёнларини кузатганидан сўнг, мураббий бўлишга қарор қилди. Скотт янги иш фаолиятини “Манчестер Сити”нинг ёшлар клубида бошлаш арафасида турибди.

Айтиб ўтиш жоизки, Жилл Скотт аллақачон UEFA томонидан мураббийларга бериладиган “Б” даражасини олган. Ҳозирда Скотт “А” даражага даъвогарлик қилмоқда. Агар у “А” даражани олса, профессионал футбол клубларининг бош мураббийи сифатида ҳам фаолият юритиши мумкин.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг