Таниш-билиш ва маҳаллийчилик... Давлетов адлия тизимидаги коррупция ҳолатларига тўхталди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов журналист ва блогерлар билан учрашди. Мулоқот давомида соҳадаги амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот берилди. Давлетов адлия тизимидаги коррупция ҳолатларга ҳам тўхталди. 

"Асосан кадрлар билан боғлиқ ишларда, яъни таниш-билишлар, маҳаллийчилик ёки давлат харидларида хавф-хатар бор эканини кўрсатди. Давлат харидлари қилганда қандайдир бир-бири билан келишиб олиш ҳолатларида бундай хавфлар мавжуд", дейди Адлия вазири.

Русланбек Давлетов шунингдек коррупция ҳолати адлия тизими ходимларида кузатилмагани ва бу ташкилотга доғ бўлиши ҳақида айтди.  

“Кўз тегмасин, охирги 2,5 йилдан бери коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўлмади. Одам буни айтишга ҳам қўрқади. Агар эртага бирортаси чиқиб қолса, бу бизнинг юзимизга доғ бўлади. Инсон омилида бундай ҳолатлар албатта, бўлади. Ҳеч бир тизим 100 фоиз инсоннинг ичига кириб, тўғрилаб қўя олмайди. Фақат нопок ходимни аниқлаш тизими, аниқлагандан кейин йўқотиш тизими яхши ишлаши керак. Биз буни амалга киритиш учун маҳкам бел боғлаганмиз. Бу йил биринчи босқичнинг охирига етишга қарор қилганмиз”, дейди Ҳукумат Бош юристи.

Маълумот ўрнида, Адлия органларида коррупцияга қарши курашиш дастури тасдиқланган. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш методикаси ишлаб чиқилди. Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашишнинг “комплеанс назорат” тизими жорий этилган. Мақсад – соҳада пора олиш учун мутлақо имкон қолдирмаслик.

Дунёнинг етакчи KPMG компанияси билан ҳамкорликда махсус лойиҳа ишга туширилди. Лойиҳанинг асосий мақсади, коррупцион хавф хатарларни комплекс бартараф этиш орқали адлия тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантиришдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Русланбек Давлетов

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг