Таниқли ўзбек футбол журналисти вафот этди
Спорт
−
03 Март 2023 16484 1 дақиқа
Ўзбек футболига оид мураккаб мақолалари билан машҳур бўлган журналист Миракмал Жамилов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
“Узоқ йиллар давомида ўзбек футболида жонкуярлик ила қалам тебратган журналист Миракмал Жамиловнинг (“Ҳасанали ота”) вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур таъзия билдирамиз. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!", дейилади федерация хабарида.
Миракмал Жамилов асосан футболга ихтисослашган газеталарда фаолият юритган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь