Талабанинг формасини белгилаш ваколати ОТМларга ўтказилади
Жамият
−
28 Декабрь 2021
37392022/2023 ўқув йилидан молиявий мустақил давлат олий таълим муассасаларига Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик (идора)ларнинг қатор ваколатлари ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик (идора)ларнинг қуйидаги ваколатлари таълим муассасаларига ўтказилади:
• чет эл фуқаролари ўқишини хориждан давлат ОТМларига кўчириш;
• қабул комиссиялари таркиби, имтиҳон фанларини тасдиқлаш;
• амалиёт ўташни тасдиқлаш;
• кийим-бошга доир талабларни белгилаш.
ОТМларда ҳисоботларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечилади ва Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими:
1-босқичда – 2022 йил 1 мартгача қуйидагилар жорий қилинади:
• “Ўқув жараёнини бошқариш” қисми (давомат, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадваллари рақамлаштирилади);
• “Илмий жараённи бошқариш” қисми;
• “Маъмурий жараённи бошқариш” қисми;
• “Молия-хўжалик фаолиятини бошқариш” қисми;
2-босқичда – 2022 йил 1 майгача:
• “Таълим сифатини назорат қилиш” қисми жорий қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан 35 та ОТМга молиявий мустақиллик берилиши белгиланди.
LiveБарчаси