Талабаларни ижарага қўйганлар даромад солиғидан озод қилиниши мумкин

Жамият

image

Талабаларни ўз уйларига ижарага жойлаштирувчи шахсларнинг ижара тўловларидан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда муҳокамага қўйилган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида таклиф қилинмоқда.

Таклиф этилаётган Қонун лойиҳасини қабул қилиниши натижасида:

  • 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод қилинади;
  • ер қаъридан фойдаланувчилар ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисида солиқ базасини яширмасдан ҳисобот топширишишга замин яратади;
  • тадбиркорлик субъектларига фақатгина солиқ органини хабардор қилиш орқали қўшилган қиймат солиғининг манфий суммасини қайтариб олиш имконияти яратилади;
  • талабаларни ўз уйларига ижарага жойлаштирувчи шахсларнинг ижара тўловларидан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади;
  • республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида татбиқ этилади.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг