Талабалар жой йўқлиги сабаб, ўқув залида яшаяпти
Олам
−
17 Сентябрь 2019
6863Сатпаев номидаги Қозоғистон Миллий тадқиқот техник университети талабалари ётоқхоналарда жой етишмаслиги сабабли ўқув залига жойлаштирилди, дея хабар бермоқда Tengrinews.kz
Олмаотадаги сифат назорати ва товарлар ва хизматларнинг хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Aизат Молдагасимова кўра, ҚозМТТУ ўқув залидаги махсус ажратилган жойда 10 нафар талаба истиқомат қиляпти. Университетнинг 3-сонли ётоқхонаси ортиқча 53 фоиз талабани бағрига олган.
"Умуман мамлакатдаги 40 та олий таълим муассасасининг 78 таси ҳозирда назорат остида. Уларнинг 22 фоизида ҳаддан ташқари кўп талаба жойлаштирилган. Aбай номидаги ҚозМПУ (Қозоғистон милий педагогика университети)нинг 3-сонли ётоқхонасидаги 50 ўринда 253 киши истиқомат қилади. Шунингдек, бу университетнинг 8-сонли ётоқхонасида 31 фоиз, ҚозМAУ (Қозоғистон миллий аграр университети) нинг 3-сонли ётоқхонасида ортиқча 21 фоиз талаба жойлаштирилган", деди Aизат Молдагасимова.
ҚозМAУ ётоқхонасининг биринчи қавати таълим билан боғлиқ бўлмаган хусусий ташкилотларга ижарага берилган эди.
Ҳозирда ётоқхоналар билан боғлиқ 11 та масала судга топширилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь