Талабалар ва ўқувчилар учун қишки таътил кунлари эълон қилинди

Жамият

image

Талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 26 декабридан 2023 йил 9 январига қадар этиб белгиланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов маълум қилди.

Таъкидланишича, таътил муддати Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан белгиланган. 

“Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятлари билан келишув асосида талаба-ўқувчилар учун қўшимча жойлар сонини кўпайтириш, ОТМ томонидан тавсия этилган жойларда эса сайёр кассалар жорий этиш чоралари кўрилади”, дея таъкидлади Ибодов.

Маълум қилинишича, мазкур белгиланган тартиблар нодавлат таълим ташкилотлари учун тавсиявий ҳисобланади ва уларнинг раҳбарияти томонидан алоҳида белгиланиши мумкин.

Қайд этиш жоиз, талабалар турар-жойлари ўз фаолиятини 2023 йилнинг 5 январь санасидан бошлайди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

2528

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made