Талабалар учун таълим кредити жорий қилинади

Жамият

image

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда  олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити бериш тизими йўлга қўйилади. 

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонда айтилган. 

Фармонга кўра, Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда икки ой муддатда мазкур амалиётни йўлга қўйиш ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига кредитлар учун мақсадли ресурслар ажратишни таъминлаш чораларини кўради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Таълим кредити

Баҳолаганлар

248

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар