Талабалар учун коронавирусга тест топшириш нархи арзонлаштирилди

Жамият 2858
image

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясига бўлган кўплаб мурожаатлардан келиб чиқиб, хориждан Ўзбекистонга кириб келаётган талабалар учун коронавирусга тест топшириш нархи арзонлаштирилди.

Маълум қилинишича, чегара ўтказиш пунктлари орқали Республика ҳудудига кириб келаётган хорижий олий таълим муассасаларида ўқийдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабалардан коронавирусга тест текширувлари истисно тариқасида 50 000 сўмдан оширмаган ҳолда амалга оширилиши белгиланди.

Талабалардан арзонлаштирилган нархда тест топширишлари учун паспорт ҳамда талабаликни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 3
t
×