Талабалар Президент сайловида “прописка”дан ўтган манзил бўйича овоз берадими?

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён – Президент сайлови ўтказилади.

Қайд этиш керакки, бугунгача Президент ва парламент депутатлиги учун сайловлар декабрь ойининг охирги ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилган. Аммо бу йил сайлов қонунчилигига ўзгартириш киритилиб, бу муддат октябрь ойи охирига кўчирилди. Сайловлар декабрь ойи охирида ўтказилганда доимий яшаш манзилидан олисда таҳсил олаётган талабалар қишки таътилдан фойдаланиб, овоз бериб келган.

Ҳозирги вазиятда доимий яшаш ҳудудидан олисда таҳсил олаётган талабалар сайловда овоз бериши учун ўз сайлов участкасига бориши керакми, деган савол юзага келиши табиий. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур саволга жавоб берди.

“Йўқ. Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайловида иштирок этиш учун талабаларга қўшимча имконият яратилди. Эндиликда сайловларда овоз бериш учун талабалар ўз сайлов участкасини ўзгартириб, вақтинча яшаб турган манзилидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин”, дейилади вазирлик жавобида.

Талабалар Ягона интерактив давлатҳ хизматлари портали орқали сайлов участкасини алмаштириш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг