Таксичиларнинг даромади нолдан ҳисобланади

Жамият

image

Аввалроқ, енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилган эди. 2024 йилда таксичиларнинг даромади 100 млн сўмдан ошмаган ёки ошган тақдирда ҳам 2025 йилда ҳисоб-китоб нолдан бошланиб, уларнинг 100 млн сўмгача бўлган даромадлари солиққа тортилмайди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ даври йил давомида меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган 100 миллион сўмгача бўлган даромадларига солиқ солинмайди. Бунда йил тугаши билан янги йил бошидан даромадлар қайтадан ҳисобланади.

Солиқ даврида даромадлари 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартиб асосида солиққа тортилади. Мисол учун, 2024 йилда даромадлари 100 млн сўмдан ошмаган ёки ошган тақдирда ҳам 2025 йилда ҳисоб-китоб нолдан бошланиб, уларнинг 100 млн сўмгача бўлган даромадлари солиққа тортилмайди.

Шунингдек, такси фаолияти билан банд бўлганларга содда ва қулай бўлиши учун даромади 100 миллион сўмдан ошганда (лекин 1 миллиард сўмгача) улар учун солиқни солиқ агентлари (такси агрегатори) тўлов манбаида автоматик ҳисоблаш ва бюджетга ўтказиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф қабул қилиниб қонунчиликка киритилганида ушбу тартиб асосида солиққа тортиш тизими жорий этилади.

Маълумот учун, 2025 йил 1 февраль ҳолатига 736 минг нафар ўзини ўзи банд қилган шахслар йўловчи ташиш билан шуғулланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Солиқ даромад Таксичилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг