Тахтақорача довони очилди

Жамият

image

Аввалроқ, ноқулай об-ҳаво сабаб турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, тегишли чоралар кўрилиб, автомобиль йўли қордан тозаланди.

Ҳозирда довондан ўтган автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилди.

“Барча ҳайдовчилардан етарлича паст тезликда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тахтақорача довони

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар