Тахтақорача довони икки кунга ёпилади

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Тахтақорача довонида жорий йилнинг 6-7 сентабрь кунлари вақти-вақти билан йўл ёпиб қўйилиши эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди

Маълум бўлишича, Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 Олма-ота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз халқаро автомобиль йўлининг 1135–1146-километридаги Тахтақорача довонида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

Ўқув машқи режасига кўра, ушбу автомобиль йўлида фуқаролар ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл атрофидаги кўчки ва тош қулаши хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тегишли муҳандис-техник тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.

“Шу муносабат билан мазкур автомобиль йўлида вақти-вақти билан фуқаролар ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши қисқа муддатли чекланади ва йўл ёпилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made