Тахиатош туманига янги ҳоким тайинланди

Local

image

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг махсус фармойишига асосан Тахиатош туманига ҳоким тайинланди. Маткаримов Илҳом Исмаилович ушбу лавозимда фаолият юритадиган бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида, Илҳом Маткаримов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси, Давлат солиқ қўмитаси тизимининг турли лавозимларда ишлаган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Мўйноқ туманини ривожлантиришда қонунчилик ижросини назорат қилиш бошқармаси прокурори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.


Tags

Rate Count

72

Rating

3

Rate this article

Share with your friends