Тақиқ қўйилган мол-мулкларнинг электрон базаси жорий этилади

Жамият

image

Мол-мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22 август куни қабул қилинган қарори билан тасдиқланган Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 октябрдан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб (хатлаб) қўйиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади.

Электрон маълумотлар банкига киритишда:

•    жисмоний шахснинг шахсига оид ва автомототранспорт воситаларига оид маълумотлар – Ички ишлар вазирлиги;
•    юридик шахсга оид маълумотлар – Адлия вазирлиги;
•    кўчмас мулкка оид маълумотлар – Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги;
•    қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига оид маълумотлар – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;
•    аттракционлар ва кўтариш иншоотлари (минора кранлари)га оид маълумотлар – Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;
•    кемаларга оид маълумотлар – Транспорт вазирлиги;
•    кичик ҳажмли кемаларга оид маълумотлар – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг электрон ахборот тизимлари орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

Электрон маълумотлар банки давлат тилида шакллантирилади ва юритилади.

Нотариус электрон маълумотлар банки орқали мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиши ва тақиқни бекор қилиши мумкин.

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйиш, шунингдек, уни бекор қилишда тўлов ундирилмайди.

Мурожаатга асосан электрон маълумотлар банкида мавжуд маълумотлар нотариус ва (ёки) нотариал архив мудири томонидан тўғридан-тўғри ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёхуд E-notarius.uz ахборот портали орқали тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг