Таиландга визани онлайн олиш имконияти яратилди
Олам
−
07 Январь
15212025 йил 1 январдан бошлаб Таиланднинг хориждаги барча элчихоналари ва бош консуллик муассасаларида электрон виза хизмати жорий этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Таиланд Ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, ушбу санадан эътиборан Таиланднинг хориждаги 94 та элчихонаси ва бош консулхоналарида e-visa хизматидан фойдаланиш мумкин бўлади.
Электрон виза тизимига кўра, Таиланд визасини олишга мурожаат қилмоқчи бўлган чет эл фуқароси https://thaievisa.go.th/ манзилидаги янги онлайн электрон виза платформаси орқали ариза топшириши керак.
Қайд этилишича, ариза берувчидан паспорт ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхасини Таиланд дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига шахсан тақдим этиш талаб қилинмайди.
Электрон виза аризаси маъқуллангач, аризачига тасдиқловчи электрон почта хабари юборилади. Ариза берувчидан жўнаш портидаги авиакомпанияга ва Таиландда иммиграция хизмати ходимларига тақдим этиш учун тасдиқловчи электрон почта нусхасини чоп этиши сўралади.
Амалдаги тартибга кўра, 2024 йилнинг 15 июль кунидан эътиборан Ўзбекистон фуқароларига Таиландга саёҳат учун 60 кунгача визасиз режим жорий этилган. Электрон виза тизимида фуқароларга туристик, бизнес, оилавий ва бошқа виза тури 90 кун муддатга берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бангкок фуқаролари Таиландга ташриф буюриш учун визага муҳтож бўлмаган давлатлар ва ҳудудлар рўйхатини 93 тагача кенгайтирганди. Рўйхатга киритилган давлатлар орасида Марказий Осиёдан Ўзбекистон ва Қозоғистон бор.
LiveБарчаси