Таиландда раҳбарининг танбеҳларидан “тўйган” аёл нефть омборига ўт қўйди

Олам

image

Таиландда раҳбаридан норози бўлган 38 ёшли аёл ўзи ишлайдиган нефть ҳамда кимёвий воситалар сақланадиган омборни ёқиб юборди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Қайд этилишича, аёлнинг нефть омборига кириб, уни ёқиб юбораётгани кузатув камераларига тушиб қолган. Шундан сўнг, полиция аёлни ҳибсга олган. У бу ишни раҳбарининг тинимсиз танбеҳ беришидан жаҳли чиқиб қилганини айтган.

Ёнғин оқибатида осмонга қуюқ қора тутун кўтарилиши билан яқин атрофда яшовчи аҳоли ваҳимага тушган.

Омборда мавжуд бўлган контейнерларда минглаб галлон нефть ва кимёвий моддалар сақланган. Бино Таня бозоридан 300 метр узоқликда жойлашган.

Воқеа содир бўлган ҳудудда 40 дан ортиқ ўт ўчирувчилар соатлаб ишлаган. Ёнғин компанияга жами 40 миллион бат (тахминан 1,18 миллион АҚШ доллари миқдорида) моддий зарар етказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

490

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг